Баъзи фильмларда яратилган образлар том маънода ҳеч қачон ниқобини ечмаслиги ёки ижрочини таниб бўлмас даражада ўзгартирганлигини кўриш мумкин. Бунга мисол бўла оладиган картиналар жуда кўп. Марҳамат, кадрда ҳақиқий юзини кўрсатмаган актёрларнинг ташқи қиёфаси билан танишинг.

V

Фото: Pinterest

Хьюго Уивинг

Фото: Pinterest

«V демак, вендетта» фильмида «V» деб номланган қаҳрамон ролини Хьюго Уивинг ижро этган.

Дарт Мол

Фото: Pinterest

Рей Парк

Фото: Pinterest

«Юлдузлар жанги» иккинчи трилогиясининг биринчи қисмида Дарт Мол  исмли қаҳрамонни Рей Парк ижро этди. Актёрнинг юзи таниб бўлмас даражада ўзгартирилган. Шунингдек, бу жараён икки соат вақт талаб этган.

Дарт Вейдер

Фото: Pinterest

Дэвид Проуз

Фото: Pinterest

«Юлдузлар жанги: Янги умид» биринчи трилогияда Дарт Вайдерни британиялик оғир атлетикачи Дэвид Проуз гавдалантирди.

Танос

Фото: Pinterest

Жош Бролин

Фото: Pinterest

«Қасоскорлар: чексиз уруш» фильмида Танос образини Жош Бролин ижро этди. Картинада нафақат грим, балки компьютер графикасидан ҳам унумли фойдаланилди.

Жейсон Вурхис

Фото: Pinterest

Ричард Брукер

Фото: Pinterest

Ричард Брукернинг «13-жума: 3-қисм» фильмидаги Жейсон Вурхис образи умри давомида ягона даҳшатли роли бўлиб қолди.

Цезарь

Фото: Pinterest

Энди Серкис

Фото: Pinterest

«Маймунлар сайёраси» фильмидаги Цезарь шимпанзе актёр Энди Серкиснинг илк ижроси эмас. У бундан аввал «Узуклар ҳукмдори» ва «Юлдузлар жанги»да ҳам бошқа кўринишда гавдаланган.