SpaceX Starship SN8 ракетаси прототипининг статик оловли синовлари муваффақиятсиз ўтди. Бу ҳақда «Space.com» нашри хабар тарқатди.

Фото: Zuma

Сайт маълумотларига кўра мутахассислар ракетанинг гидравлик тизим бошқарувини йўқотган.

Starship SN8’нинг синовлари Техасдаги Бока-Чика қишлоғида жойлашган космодромда ўтказилган. Текширувлардан кейин Starship’да айрим деталларнинг тушиб қолаётганини кўзга ташланган. Оқибатда SpaceX ракета устидан бошқарув назоратини йўқотган.

Шунга қарамай ракетанинг ҳимоялаш клапани яхши натижалар кўрсатган. Клапан туфайли аппарат ичидаги босим носозликлар сабаб пасайган, натижада Starship’нинг бурун қисмида портлаш юз бермаган.

Кейинчалик компания раҳбари Илон Маск Twitter’даги саҳифасида носозликларнинг сабаблари ҳали тўлиқ аниқланмаганини билдирган.

Прототипларнинг деярли барча тестлари муваффақиятсиз тугаган. 2019 йил ноябрь ойида Starship Mk1 герметика синови вақтида портлаган, 2020 йил февралида Starship SN1 суюқ азот билан тўлдирилиш вақтида бўлиниб кетган. Баҳорда Starship SN3 ва SN4 ҳам учишдан кейин портлаган. Прототиплардан яна бири суюқ азот билан тўлдирилаётган пайтида портлаган, иккинчиси эса ёнилғи сизиб чиқиши оқибатида портлаган. Ўшанда Маск муваффақиятсизликларни инсон омили билан изоҳлаган.

Маскнинг ғояси бўйича Starship келажакда Ойдан Марсга юкларни етказиб бериб, Ерга қайтади.