Футбол бўйича Германия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар 21 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Twitter

«Бавария» ўз майдонида «Вердер»ни қабул қилди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Максимилиан Эггештайн меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Бунга майдон эгалари 62-дақиқада Кингсли Команнинг голи билан жавоб қайтарди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

«Бавария» ушбу натижадан кейин 19 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди. Бременликлар (11) эса 9-поғонага кўтарилди.

Мюнхенгладбахнинг «Боруссия»си ўз уйида «Аугсбург» билан ўйнади ва сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборган ҳолда, ғалабани қўлдан чиқарди. «Байер» эса аксинча, 88-дақиқадаги гол эвазига уч очколик бўлди.

Бундеслига

8-тур баҳслари

21 ноябрь, шанба

«Бавария» — «Вердер» 1:1

Голлар: 0:1 – 45 Эггештайн, 1:1 – 62 Коман.

«Бавария»: Нойер, Алаба, Люка Эрнандес (Горетцка, 19), Павар, Боатенг, Дуглас Коста (Сане, 63), Мусиала (Шупо-Мотинг, 63), Мюллер, Хави Мартинес, Коман (Гнабри, 63), Левандовски.

«Вердер»: Павленка, Фридль, Топрак, Гебре Селассие, Gross, Битенкур (Агу, 66), Эггештайн, Рашица (Чонг, 90), Мевалд (Мбом, 72), Аугустинссон, Саржент.

Огоҳлантиришлар: Павар (15), Битенкур (32), Аугустинссон (43), Павленка (90).

«Боруссия М» — «Аугсбург» 1:1

Голлар: 1:0 – 5 Нойхаус, 1:1 – 88 Калижури.

«Арминия» — «Байер» 1:2

Голлар: 0:1 – 27 Бэйли, 1:1 – 47, автогол Градецки, 1:2 – 88 Драгович.

«Ҳоффенҳайм» — «Штутгарт» 3:3

Голлар: 1:0 – 16 Баумгартнер, 1:1 – 18 Гонсалес, 1:2 – 27 Вамангитука, 2:2 – 47 Сессенон, 3:2 – 71, пенальти Крамарич, 3:3 – 90+3 Кемпф.

«Шальке-04» — «Вольфсбург» 0:2

Голлар: 0:1 – 3 Вегорст, 0:2 – 24 Шлагер.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!