Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри ва Денов туманида амалга оширилиши режалаштирилган қурилиш ишларининг лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: Ўзбекистон 24

Хусусан Термиз шаҳрининг Беруний кўчасида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, масжид, меҳмонхона, турар жойлар, маҳалла гузари ва кўплаб тадбиркорлик субъектлари жойлашган.

Мазкур марказий кўчани батафсил режалаштириш лойиҳасига кўра реконструкция ва қурилиш ишлари бажарилади. Денов туманининг «Нурли манзил» ва «Лочин» маҳаллаларида энергия тежамкор кўп қаватли уйлар ижтимоий муассасалари барпо этилиши мўлжалланган.

Кадр: Ўзбекистон 24

Кадр: Ўзбекистон 24