Наманган халқаро аэропортидан Беларусь пойтахти Минск шаҳрига илк бор чартер рейси амалга оширилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Чартер рейси Belavia авиакомпанияси томонидан Boeing 737 ҳаво кемасида амалга оширилди.

Фото: Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Ҳаво кемасида 189 нафар ўзбекистонлик Минскка йўл олди. Уларнинг барчаси парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда COVID-19 вирусига тест топширгани айтилмоқда.

Фото: Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизматига кўра, жорий йил 23, 26 ва 30 ноябрь кунлари Намангандан Туркиянинг Истанбул шаҳрига ҳам илк чартер рейслари амалга оширилади.