Нур-Султондаги кафеларнинг бирида газ баллон портлади, деб хабар беради Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб «Tengrinews.kz».

Фото: Қозоғистон ФВВ

Маълум қилинишича, 2020 йил 21 ноябрь куни соат 12:25 да Нур-Султон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги диспетчерлик хизматининг назорат хонасига кафега айлантирилган коттежда газ баллонининг портлаши тўғрисида хабар келиб тушган. Ўт ўчирувчилар бино ичида бир қиз ва 15 та газ баллони борлигини аниқлаган.

Портлаш натижасида ошхонадаги том қулаб тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, қиз вайроналар остида қолган ва касалхонада вафот этган.

Фото: Қозоғистон ФВВ

Фото: Қозоғистон ФВВ

Ҳодиса жойига Нур-Султон Фавқулодда вазиятлар хизмати, Табиий офатлар тиббиёти маркази, 21 нафар қутқарувчи ва 5 та техника кучлари ва воситалари жалб қилинган.

Аввалроқ Бухорода Matiz’нинг газ баллони портлаши оқибатида иккита машинага зарар етгани, Покистондаги мадрасада портлаш юз бергани ҳақида хабар берилганди.