Сирдарё вилояти Оқолтин туманида Lacetti ҳайдовчиси йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Кадр: Telegram

Маълумотларга кўра, 19 ноябрь куни тахминан соат 21:00 ларда А-373 автомобиль йўлининг 15-километрида Lacetti ҳайдовчиси йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган Оқолтин тумани Шодлик ҚФЙда яшовчи пиёдани уриб юборган.

Олинган тан жароҳатлари оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сирдарёда пиёдани уриб кетган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетгани, Оқолтин туманида «ГАЗ-53» юк машинаси велосипедчини уриб юборгани, Гулистонда Nexia йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборгани, шунингдек, ЙТҲга учраган Nexia ва Chevrolet Нива бутунлай ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.