Футбол бўйича Италия А Сериясининг 8-туридан ўрин олган 21 ноябрь, шанба кунги ўйинлар якунланди.

Фото: Twitter

«Ювентус» ўз майдонида «Кальяри»ни қабул қилди. Учрашувнинг 38-дақиқасида Криштиану Роналду жарима майдони чизиғи ёнидан аниқ зарба йўллаган ҳолда ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай португалиялик футболчи дублини нишонлади.

Иккинчи бўлимда ҳам туринликлар вазиятни назорат қилди ва шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармай қолди.

Ушбу ғалабадан кейин «Ювентус» очколарини 16 тага етказиб олган ҳолда 2-ўринга кўтарилди.

«Лацио» Чиро Иммобиле ва Хоакин Корреанинг голи эвазига «Кротоне»ни таслим этди. «Аталанта» эса кутилмаганда «Специя»ни мағлуб этолмади.

А Серия

8-тур баҳслари

21 ноябрь, шанба

«Ювентус» — «Кальяри» 2:0

Голлар: 1:0 – 38 Роналду, 2:0 – 42 Роналду.

«Ювентус»: Буффон, Демирал, Данило (Алекс Сандро, 86), де Лигт, Рабьо (Маккенни, 69), Куадрадо, Артур (Бентанкур, 85), Кулусевски (Кьеза, 86), Бернардески, Роналду, Мората (Дибала, 69).

«Кальяри»: Кранё, Трипалделли (Соттиль, 46), Валюкевич, Клаван (Карбони, 70), Пизакане, Унас (Олива, 81), Марин (Калигара, 71), Рог, Жоао Педро, Заппа, Симеоне (Паволетти, 81).

Огоҳлантиришлар: Рабьо (33), Трипалделли (35), Данило (53), Артур (54), Соттиль (74).

«Кротоне» — «Лацио» 0:2

Голлар: 0:1 – 21 Иммобиле, 0:2 – 58 Корреа.

«Специя» — «Аталанта» 0:0

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!