Футбол бўйича Анлия Премьер Лигасининг 9-турида «Тоттенҳэм» 21 ноябрь, шанба куни «Манчестер Сити» билан баҳс юритди.

Фото: Twitter

Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ лондонликлар олдинга ўтиб олди: Танги Ндомбеленинг узатмасидан кейин Сон Ҳён Мин дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва имкониятни кўкка совурмади. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоада яна бир қатор имкониятлар бўлди, бироқ танаффусга қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалари «шаҳарликлар»нинг босими остида ўтди, «шпорлар» эса ҳимоядаги ишончли ҳаракатлар эвазига ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди. 65-дақиқада Жовани ло Челсо захиридан майдонга қўшилганидан саноқли сониялар ўтиб гол урди ва ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

Сўнгги дақиқаларда «Манчестер Сити» яна рақиб дарвозаси олдида қатор ҳужумларни содир этди. Аммо шу ҳисоб ўзгармай қолди.

Шу тариқа Жозе Моуриньо шогирдларининг очколари 20 тага етди ва жамоа биринчи ўринга кўтарилди. «Манчестер Сити» (12) эса 10-поғонада қолмоқда.

АПЛ

9-тур баҳси

21 ноябрь, шанба

«Тоттенҳэм» — «Манчестер Сити» 2:0

Голлар: 1:0 – 5 Сон Ҳён Мин, 2:0 – 65 Ло Чельсо.

«Тоттенҳэм»: Льорис, Регилон, Орье, Алдервейрелд (Родон, 81), Дайер, Сиссоко, Ҳёйбьерг, Сон Ҳён Мин, Ндомбеле (Ло Чельсо, 65), Бергвейн (Лукас Моура, 73), Кейн.

«Манчестер Сити»: Эдерсон, Ляяпорт, Жоау Канселу, Рубен Диаш, Уокер, де Брюйне, Бернарду Сильва (Фоден, 72), Марез (Стерлинг, 72), Родри, Ферран Торрес, Габриэль Жезус.

Огоҳлантиришлар: Сиссоко (42), Рубен Диаш (87), Ферран Торрес (88), Кейн (90).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!