Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 10-турида «Атлетико» 21 ноябрь, шанба куни «Барселона»ни қабул қилди.

Фото: Twitter

Учрашув тенг курашлар остида бошланди, биринчи бўлим ўрталарига келиб каталонлар устунликни ўз қўлига ола бошлади. Бироқ бўлим сўнгидаги битта хато «Барселона» дарвозасининг ишғол этилиши билан тугади. Марк Андре тер Штегеннинг тўпга чиқишдаги нотўғри ҳаракатидан кейин Янник Феррейра Карраско узоқ масофадан бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимни «Барселона» футболчилар фаол бошлади ва мадридликлар жарима майдонида қатор қулай вазиятларга эга бўлди. Бироқ Ян Облак дарвозасига йўл топиш меҳмонларга насиб этмади.

Шу тариқа «Атлетико» очколарини 20 тага етказиб олган ҳолда пешқадам «Реал Сосьедад»га етиб олди. «Матрасчилар» ҳисобида ҳали иккита захира ўйини мавжуд. «Барселона» (11) эса 10-ўринга тушиб кетди.

Ла Лига

10-тур баҳслари

21 ноябрь, шанба

«Атлетико» — «Барселона» 1:0

Гол: 1:0 – 45+3 Карраско.

«Атлетико»: Облак, Триппьер, Эрмосо, Савич, Хименес, Сауль, Карраско (Фелипе, 90), Жоау Феликс (Лемар, 84), Льоренте (Диего Коста, 73), Корреа (Кондогбиа, 84), Коке.

«Барселона»: тер Штеген, Пике (Дест, 62), Лангле, Альба, Серхи Роберто, Пьянич (Брэйтуэйт, 83), де Йонг, Педри (Коутиньо, 57), Дембеле, Гризманн (Тринкау, 83), Месси.

Огоҳлантиришлар: Коке (9), Карраско (26), Савич (79), Хименес (80).

Севилья – Сельта 4:2

Голлар: 1:0 – 5 Кунде, 1:1 – 10 Аспас, 1:2 – 36 Нолито, 2:2 – 45 ан-Несири, 3:2 – 85 Эскудеро, 4:2 – 87 Мунир.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!