Актриса Азиза Ёқубова коронавируснинг оғир формасини бошдан кечирмоқда. У бир неча кун аввал пойтахтдаги клиникалардан бирига ётқизилган. 24 ноябрь куни Азизанинг турмуш ўртоғи унинг аҳволи яхшиланаётгани ҳақида маълум қилди.

Фото: Instagram / @aziza_yoqubova

Азиза Ёқубованинг Instagram’даги саҳифасида фолловерлари актрисага шифо тиламоқда.

«Сизларни қаттиқ яхши кўраман, меҳрингиз ва жонкуярлигингиз учун катта раҳмат. Худо хоҳласа, албатта, тузаламан. Барча жонкуяр мухлисларимга раҳмат. Аллоҳ барча беморларга шифо берсин. Аллоҳ рози бўлсин сизлардан. Олдинги бачкана видеоларим учун кимнингдир кўнглини оғритган бўлсам, узр сўрайман», — деб ёзади актриса.