19:15, 24.11.2020 // 91645

Электр энергиясидан қарздорлиги кўп вилоятлар учлиги маълум қилинди

Ўзбекистон аҳолисининг электр энергиясидан қарздорлиги 2,4 триллион сўмдан зиёдни ташкил этмоқда. Бу ҳақда 24 ноябрь куни «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан ўтказилган матбуот анжуманида сўз юритилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Тадбирда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов республикада электр энергиясидан қарздорлиги энг кўп бўлган вилоятлар учлигини эълон қилди.

Фото: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати

«Вилоятлар ичида энг катта қарздор, «лидер» ҳудуд бу — Самарқанд. Мазкур вилоятнинг электр энергиясидан 646 миллиард сўм қарздорлиги мавжуд бўлиб, шундан 553 миллиард сўми аҳоли қарздорлиги ҳисобланади. Навоий вилоятининг қарздорлиги 410 миллиард сўмни ташкил қилади. Андижон вилоятининг қарздорлиги эса 273 миллиард (247 миллиард сўми аҳолига тегишли) сўмдан иборат», — деди Жаҳонгир Обиджонов.

Унинг қайд этишича, Тошкент шаҳрининг қарздорлиги 161 миллиард сўм бўлиб, шундан 51 миллиард сўми аҳолига тўғри келмоқда.

Энг кўп ўқилган

Қидирув