Ижтимоий тармоқларда раққоса ва актриса Шодиёра Омонованинг тўйи акс этган видеолар тарқалмоқда. Маълумотларга кўра, тўй Шодиёра туғилиб ўсган Наманган шаҳрида бўлиб ўтган.

Фото: Telegram / @shou-biznes янгиликлари

Фото: Telegram / @shou-biznes янгиликлари

Фото: Telegram / @shou-biznes янгиликлари

Фото: Telegram / @shou-biznes янгиликлари

28 ёшли Шодиёра Омонова актриса сифатида бир нечта клипларда суратга тушган. Масрур Усмонованинг «Ёдингдаму?» клипи унга машҳурлик олиб келган.

Шодиёра 2014 йилда «Эътироф» тақдимот маросимида «Йилнинг энг яхши раққосаси» сифатида эътироф этилган.