17:52, 28.11.2020 // 77569

Болливуднинг латофатли кўринишга эга 80 ёшдан ошган актрисалари (фото)

Аёл киши ҳеч қачон хунук бўлмайди, шунчаки йиллар ўтиши унинг қиёфасида акс этиб, ёшга хос ўзгаришлар юз бера бошлайди. Қуйидаги актрисалар бунинг исботи.

Камини Камушал — 93 ёш

Фото: «Яндекс Дзен»

Актриса бир вақтлар жияни учун ўз орзуларидан воз кечган. У опасининг ўлимидан кейин фарзанди етим она қўлида ўсмаслиги учун поччасига турмушга чиққан. Камини нафақат ижроси, балки инсон сифатида ҳам эътирофга лойиқ. Актриса 2021 йилнинг январида 94 ёшни қаршилашига қарамай, ҳали ҳамон латофат ва истара уни тарк этмаган.

Сулочана Латкар — 92 ёш

Фото: «Яндекс Дзен»

Ҳинд киносининг энг севимли оналаридан бири ҳисобланган актриса мазкур ёзда 93 ёшни қаршилади. Сулочана набираларнинг буваси эканлигига қарамай кўзлари ҳали ҳам ёшлигидаги сингари порлаб туради.

Калпана Картик — 89 ёш

Фото: «Яндекс Дзен»

Дев Ананднинг рафиқаси, турмуш ўртоғининг вафотидан кейин ўзини фарзандлари ва набираларига бағишлаган. У ёшига нисбатан кичик кўринишга қарамайди, аммо бу унинг мафтункорлигига таъсир ўтказмайди.

Вижаянтимала — 84 ёш

Фото: «Яндекс Дзен»

Болливудни забт этган Вижаянтимала нафақат актриса балки хореограф ва раққоса сифатида ҳам яхши маълум. У ёшлигида жуда ҳам гўзал бўлган. Ҳозир ҳам табассуми ўзига ярашади ва кўзлари кулиб туради.

Мала Синха— 84 ёш

Фото: «Яндекс Дзен»

Мазкур непаллик мадонна 1950 йилларда миллионлаб ҳинд мухлислари қалбидан жой олган. У яқиндагина 84 ёшни қаршилади. Аммо кўринишига қараб ҳеч ким уни 80 ёшдан катта демайди.

Ваҳида Рехман — 82 ёш

Фото: «Яндекс Дзен»

Гуру Даттнинг илҳом париси бўлган актриса бундан 55 йил аввал дебют рол ижро қилган. Замон ўзгарган, лекин Ваҳида ҳали ҳам бетакрорлигини йўқотмаган. 30 ёшида сочига оқ тушишни бошлаганига қарамай, бошқалардан фарқли равишда сочларини бўямаган ва ўзини борича қабул қилган. Айни вақтда сочидаги оқлар ўзига ярашиб туради.

Хелен — 82 йил

Фото: «Яндекс Дзен»

Яқиндагина 82 ёшни қаршилаган актриса оммага кам кўриниш беришига қарамай, у кўриниш бериши мухлислар кайфиятини кўтаради. Хелен парҳез ва косметологик муолажаларга қизиқмайди ва табиий кўринишни абзал билади.

Аша Парекх — 78 ёш

Фото: «Яндекс Дзен»

Мазку мақола 80 дан ошган актрисалар ҳақида бўлишига қарамай, латофатли Ашуни мазкур рўйхатга киритмай илож йўқ. Актриса 1950 йилларда дебют ролини ижро қилган. Аша гўзал қариш мумкин эканлигининг исботи.

Энг кўп ўқилган

Қидирув