2001 йил «Форсаж» жанговар фильми намойиш этилди. 2021 йилда эса томошабинлар франшизанинг 9-қисмини кутмоқда. Ўтган вақт мобайнида қаҳрамонлар қай даражада ўзгарганлиги эса фильм ихлосмандларига қизиқ бўлса керак.

Фото: Корзо News

Вин Дизель

Фото: Cosmopolitan

Актёр Вин Дизель «Форсаж» фильмидаги роли учун кўплаб мукофотлар ҳамда танқидчиларнинг ижобий баҳоларига сазовор бўлди. Шунингдек, актёр Пол Уокер билан 2001 йилда энг яхши дуэтлардан бири деб тан олинган. Фильмнинг 2-қисмида Вин рол ижро этмади, сабаби у жуда катта гонорар талаб қилган эди. Шунинг учун ҳам продюсерлар унинг ижросидан воз кечишга қарор қилган.

Фото: Cosmopolitan

Бироқ 2006 йилда Вин яна Доминик Торетто сифатида экранларда пайдо бўлди. Бундан ташқари, томошабинлар 2021 йил намойиши режалаштирилган 9-қисмда ҳам актёрни кўришга муваффақ бўлади. Келишган Вин оилавий бахтини мексикалик модель Палома Хименес билан топди. Ҳозирда уларнинг уч фарзанди бор: Хания Райли, Винсент Цинклер ва Паулина. Актёр вафот этган дўсти Пол Уокер шарафига учинчи фарзандига Паулина деб исм берган.

Пол Уокер

Фото: Cosmopolitan

«Форсаж» фильмида суратга тушган Пол чиндан ҳам катта муваффақиятга эришган. Фильмдан сўнг кўплаб режиссёрлар Уокерга ўз лойиҳаларида асосий ролларни таклиф қила бошлаган. Унинг иштирокида ҳар бир фильм машҳурликка эришди. Пол саёҳат, автопойга, сёрфинг ва бразилияча жиу-житсуни яхши кўрар эди. Шунингдек, Уокер хайрия ишларига ҳам пул сарфлаган. У Чилидаги зилзила ва Филиппиндаги тайфун қурбонларига ёрдам берган. 2013 йил 30 ноябрь куни хайрия тадбирларининг бирида Уокер дўсти Рожер Родас билан бирга уйга қайтаётганида бахтсиз ҳодиса рўй берган. Ҳайдовчи машина бошқарувини йўқотиб, дарахтга бориб урилган ва ёниб кетган. Уокер 2013 йил 14 декабрь куни Калифорниянинг Глендейл шаҳрига дафн этилган.

Жордана Брюстер

Фото: Cosmopolitan

«Форсаж» фильмининг 1-қисмидан сўнг актриса ҳақиқий юлдузга айланди. Фильм муваффақиятга эришганига қарамай, Жордана кейинги қисмларда иштирок этишни хоҳламади. У университетда билим олишга киришди. Ўқишни тугатгандан сўнг бир нечта фильмларда, жумладан, «Форсаж» фильмидаги ролига қайтди.

Фото: Cosmopolitan

Бугунги кунда 40 ёшли актрисани Америка сериаллари ва телешоуларда кўриш мумкин. 2007 йилда у продюсер Эндрю Форм билан турмуш қурган. Ҳозирда уларнинг икки нафар ўғли бор.

Мишель Родригес

Фото: Cosmopolitan

Мишель ҳам бошқалар каби картинадан сўнг машҳурликка эришди. У франшизанинг барча қисмида иштирок этган ва ушбу лойиҳани тарк этиш нияти ҳам йўқ. Мишель вақти-вақти билан қонун билан боғлиқ муаммоларга дуч келади. Ҳаттоки у маст ҳолда машина бошқаргани ва тезликни оширгани учун ҳибсга ҳам олинган.

Фото: Cosmopolitan

Бундан ташқари, Мишель бир неча йил олдин мотоцикл ҳайдовчисини уриб, воқеа жойидан қочиб кетган. Шундан сўнг актриса қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Аммо колонияда одамларнинг ҳаддан ташқари кўплиги туфайли у жамоат ишлари билан шуғулланишга рози бўлган.

Рик Юн

Фото: Cosmopolitan

Келиб чиқиши осиёлик бўлган америкалик актёр «Форсаж» фильмининг 1-қисмида асосий роллардан бирини ижро этган. 2002 йилда у «People» журнали томонидан дунёдаги энг гўзал одамлар рўйхатига киритилган.

Фото: Cosmopolitan

Шундан сўнг у бир неча фильм, сериал ва ҳаттоки клипларда ҳам суратга тушган. Видео ўйинларга овоз бериш жараёнида иштирок этиб, ўз фильмини ҳам ишлаб чиқди. Актёр «Форсаж» фильми суратга олингандан буён ўзгармаган, у 49 ёшида ҳам кўркам кўринади.

Мэтт Шульц

Фото: Cosmopolitan

Актёр франшизада иштирок этмасидан аввал ҳам жуда машҳур эди. Умуман олганда, актёрнинг 20 дан ортиқ лойиҳаси бор.

Фото: Cosmopolitan

Айни пайтда унинг охирги иши 2018 йил намойиш этилган «Узилиш нуқтаси» комедияси бўлиб қолмоқда. У «Форсаж» фильмининг фақат 5-қисмида пайдо бўлган ва кейинчалик унинг характери олиб ташланган.

Чед Линденберг

Фото: Cosmopolitan

Чед фақатгина франшизанинг 1-қисмида рол ижро этган. Шундан сўнг у яна бир неча фильм ва сериалларда суратга тушган. Шунингдек, актёр «Мен сенинг қабрларингга тупураман» триллеридаги бош роли билан машҳурликка эришган.

Фото: Cosmopolitan