«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, 4 декабрда куннинг иккинчи ярмида об-ҳаво шароитини Волга бўйи устида жойлашган совуқ антитциклон периферияси белгилайди. Жанубий ва марказий ҳудудлар устида қатламли тўп-тўп булутлардан ҳосил бўлган қаторлар чўзилиб кетиши давом этади, ҳарорат фони эса иқлимий меъёрлардан 6—8 даражага паст бўлади.

Фото: «Дарё»

Республика шимолида анча совуқ бўлади, куннинг ўртасида ҳаво ҳарорати 5—8 даража совуқни, Орол бўйида 12—15 даража совуқни ташкил этади.

Дам олиш кунлари антитциклон периферияси кучаяди, булутлар камаяди. Кечалари ҳаво ҳарорати 4—7 даража совуққача, шимолнинг энг чеккасида баъзи жойларда 17—20 даража совуққача бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 4—7 даража илиққача кўтарилади, лекин ўртача кеча-кундузлик ҳарорат одатдагидан бир оз паст бўлади.

Аввалроқ «Ўзгидромет» ҳафта охирига бориб ҳаво ҳарорати пасайишини маълум қилинганди.