Алишер Аброрович Усмонов Ўзбекистон Президенти Давлат хавфсизлик хизматининг раиси бўлди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» ҳукуматдаги бир неча манбаларига таяниб хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Алишер Усмонов илгари Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 2007 йилда у II даражали «Шон-шараф» ордени билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Ўзбекистон Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси сифатида фаолият юритиб келган Баҳодир Тошматов Президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котибининг ўринбосари этиб тайинланган эди. Баҳодир Тошматов шу йилнинг мартидан Президент давлат хавфсизлик хизматини бошқариб келаётган эди, 2017−2020 йилларда Миллий гвардия қўмондони бўлиб ишлаган.