SpaceX компанияси томонидан яратилган Cargo Dragon космик юк кемаси 6 декабрь, якшанба куни орбитага учирилган эди. «РБК»нинг ёзишича, космик юк кемаси Халқаро космик станцияга муваффақиятли туташган.

Фото: NASA

Cargo Dragon станцияга озиқ-овқат воситалари ва тажрибалар учун мўлжалланган қурилмалардан иборат 2 тоннадан ортиқ юкни етказган.

Эслатиб ўтамиз, 17 ноябрь куни Американинг SpaceX компаниясига қарашли Crew Dragon кемаси Тошкент вақти билан соат 09:01 да Халқаро коинот станциясига муваффақиятли тарзда туташган. Уч америкалик — Майкл Хопкинс, Виктор Гловер ва Шеннон Уокер ҳамда бир япон астронавти — Соити Ногутидан иборат экипаж ХКСда олти ой мобайнида бўлиб туради.