Голливуд юлдузлари Рождество арафасида Instagram’да байрамона челленж  бошлаб юборди. Бу ҳақда Esquire хабар беради.

Фото: Esquire

Челленжга мувофиқ, машҳурлар ўзлари ҳамда исми қофиядош бўлган бошқа шоу-бизнес вакили суратини коллаж қилиши, қофиядош исмли юлдуз сурати фото эгасининг елкасига жойланган бўлиши керак.

Мазкур акция байрамона Элф он тҳе Шелф (токчадаги Элф) номли рождество анъанасини эсга солади. Унга кўра, Рождестводан аввал катталар шкаф токчасига элф ҳайкалчаси ёки қўғирчоғини ўтказиб қўяди. Афсонага кўра, элф болани кузатиб туради ва Санта Клаусга у ўзини қанчалик яхши тутганини айтиб беради.

Челленжга Николь Кидман, Элизабет Бенкс, Риз Уизерспун, Гал Гадот, Марк Руффало ҳамда Натали Портман каби ижодкорлар қўшилган. Шунингдек, интернетнинг бошқа фойдаланувчилари ҳам #myelf хештеги билан челленж шартидан келиб чиққан ҳолда суратларини жойламоқда, дейилади хабарда.

Фото: Esquire

Stark on Mark: Тонни Старк Марк Буффалонинг елкасида.

Фото: Esquire

Mick on a Nic: Ник Жаггер Николь Кидманнинг елкасида

Фото: Esquire

Гринч (Жим Керри) Мерая Керининг елкасида.

Фото: Esquire

Janney on Annie: Элисон Женни Энн Хетеуэйнинг елкасида.

Фото: Esquire

Kat on Nat: Кет Дэннингс Натали Портманнинг елкасида.

Фото: Esquire

Hanks on Banks: Том Хэнкс Элизабет Бенкснинг елкасида.

Фото: Esquire

Grease-on-Reese: Риз Уизерспуннинг елкасида Жон Траволта ва Оливя Нютон-Жоннинг «Бриолин» фильмида гавдалантирган қаҳрамонлари.

Фото: Esquire

Pascal-on-Gal: Педро Паскаль Гал Гадотнинг елкасида.