Голливуд юлдузи Скарлет Йоханссон 2020 йилнинг кузида учинчи марта турмуш қурди. 36 яшар актриса турмуш ўртоқ сифатида 38 ёшли Saturday Night Live шоуси сценарий муаллифи Колин Жостни танлаган. Актриса ўзи яшайдиган пентхаусини сотувга қўйганидан, ёшлар бирга яшаш учун янги турар жой харид қилмоқчи, деган хулосага келиш мумкин. Нью-Йоркнинг марказида жойлашган уйни Скарлет 2,3 миллион долларга сотишни режалаштирмоқда.

Фото: Getty Images

Минимал скандинавия услубидаги интерьер билан ясатилган мазкур уй сокин рангдаги, ортиқча безакcиз мебеллар билан жиҳозланган.

Фото: Glamour

Қулай ва шинам меҳмонхонадан, унча катта бўлмаган, аммо барча зарур техникалар мавжуд бўлган ошхонага кирилади.

Фото: Glamour

Фото: Glamour

Фото: Glamour

Ошхона ҳам икки ювиниш хонаси сингари мармар билан ажратилган.

Фото: Glamour

Фото: Glamour

Иккита ётоқхонага эга бўлган уйда ҳавас қилса арзигулик гардеробни учратиш мумкин.

Фото: Glamour

Пентхаус террасасидан Манҳеттеннинг кишини ўзига жалб қиладиган манзараси кўзга ташланиб туради.