Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ва туркиялик хонанда Яшар ижросидаги «Сени севердим» қўшиғига ишланган клип YouTube’да 100 миллион марта томоша қилинди. Ушбу қўшиқ 2009 йилда яратилган, унга ишланган клип эса 2014 йилда YouTube’га жойлаштирилган. Қўшиқда муҳаббат ва хиёнат ҳақида куйланади.

Маълумот учун, Юлдуз Усмонова Ўзбекистонда 10 йилдан ортиқ «запрет»да бўлгани учун, ижодини Туркияда давом эттиришга мажбур бўлган.