Bring A Trailer сайтида 1970 йилларда Элвис Преслига тегишли бўлган калта кузовли Mercedes-Benz 600 (W100) сотувга қўйилгани тўғрисида эълон пайдо бўлди. Аукцион 18 декабрга қадар давом этади, лотнинг ҳозирги нархи 167 минг долларни ташкил этмоқда. Машинанинг янги эгасига рок-н-ролл қиролининг пластинкалари ҳам топширилади, деб хабар беради Motor.

Фото: Bring A Trailer

Элвис Пресли кумушранг Mercedes-Benz 600’ни 1970 йилда 15,5 минг доллар эвазига сотиб олган. Узун ўлчамли машҳур версиясидан фарқли ўлароқ, бу каби седанлар жами 2190 нусха йиғилган. Қўшиқчи бир неча йил давомида автомобилга эгалик қилган ва кейинчалик уни дўсти Жимми Вельветга берган бўлиб, у машинани умрининг охирига қадар ҳайдаган. Шундан сўнг, машина артистнинг уй-музени бир қисмига айланган, 2002 йилда ҳозирги эгасининг қўлига келиб тушгунга қадар бир неча бор сотилган.

Фото: Bring A Trailer

Mercedes-Benz 600’нинг олд эшигига TSB монограммаси туширилган бўлиб, унинг кенгайтмаси — take car of business — Элвис Перслининг ҳаётдаги шиори бўлган қўшиғидан парча.

Седанга 6,3 литрли V8 двигатели ўрнатилган бўлиб, у беш поғонали автоматик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Қўшимча жамланмалари қаторидан икки зонали иқлим-назорат тизими, шунингдек, Теннесси штатида буюртма асосида ясалган «ЭЛВИС» рақамлари ўрин олган. Салон қора чарм ва ёғоч безаклари билан қопланган. Камчилиги — рулдаги дарз кетган Mercedes-Benz логотипи.

Фото: Bring A Trailer

Аввалроқ АҚШда Элвис Преслининг гитараси 1,32 миллион долларга, 2017 йилда эса Преслига тегишли бўлган тўғноғич 205 минг долларга сотилган эди.

Фото: Bring A Trailer

Фото: Bring A Trailer

Фото: Bring A Trailer

Фото: Bring A Trailer