Google қидирув тизими орқали америкалик фойдаланувчилар томонидан 2020 йилда энг кўп сўров юборилган қўшиқлар Топ-100 талигини тузиб чиқди, деб хабар беради Billboard.

Скриншот: YouTube

Таъкидланишича, дастурнинг янги функцияси фойдаланувчи томонидан 10-15 сония давомида куйланиб ёки хиргойи қилиниб, Google орқали қидирувга берилган исталган қўшиқ ҳақида қўшимча маълумотни тақдим этади.

Овозли ёрдамчи орқали қидирилган энг машҳур қўшиқ — Old Town Road  сазовор бўлди.

Тизим бўйича қидирилган энг машҳур қўшиқлар Топ-10 талиги:

  • Lil Nas − Old Town Road
  • Rick Astley −Never Gonna Give You Up
  • Tonce and I − Dance Monkey
  • Gabby Barret − I Hope
  • Imgaine Dragons − Beliver
  • Machine Gun Kelly − Swing Life Away
  • Lewis Capaldi − Before You Go
  • Big $tunt − Capitalize Off Pain
  • AJR − Bang
  • Kendrick Lamar − Sing About Me

Аввалроқ Reddit тармоғи 2020 йилнинг энг машҳур фильмлари, сериал ва видеоўйинлар рейтингини фойдаланувчилар томонидан энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлган маълумотлар асосида тузиб чиққани тўғрисида хабар берилганди.