Американинг Time журнали талқинига кўра Кореянинг BTS гуруҳи йил хонандалари, деб топилди. Нашрнинг маълум қилишича, гуруҳ 2020 йилда карьераси давомида мусиқа ва бизнес борасида рекорд қўйган, деб ёзади «РБК».

Фото: Korean Area

2013 йилда Жанубий Кореянинг Big Hit Entertainment компанияси томонидан ташкил қилинган гуруҳ 7 нафар ижрочи: RM (Ким Нам-Жун), Чин, Сюга, Жей-Хоуп, Чимин, Ви ва Чонгукдан ташкил топган.

Тўлиқ номи Beyond The Scene бўлган гуруҳ кей-поп, хип-хоп, R&B ва EDM жанрида қўшиқ куйлайди.

Пандемия вақтида ҳам янги ижод намуналарини тақдим қилган гуруҳ Billboard Chart’да етакчилик қилган ҳамда онлайн концерт беришга муваффақ бўлган.

https://www.youtube.com/watch?v=7dJA7yPWUrs

2020 йилнинг июнида бўлиб ўтган Bang Bang Con: The Live номли концертни 765 минг мухлис экран ортидан томоша қилган.

https://www.youtube.com/watch?v=eqOnRB9_034

Аввалроқ Жанубий Корея ҳукумати кей-поп юлдузларининг армияга боришини кечиктиришга рухсат бергани ҳамда BTS гуруҳи таркибини яна 2 йилга сақлаб қолиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.