Бритни Спирс Backstreet Boys гуруҳи билан биргаликда янги қўшиқ яратди. Бу ҳақда Спирс ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилган.

Фото: Mixnews

«Backstreet Boys билан биргаликда ёзилган «Matches» чиқиб бўлди! Қўшиқ ҳақидаги фикрларингизни эшитишдан хурсанд бўламан», — деб ёзади қўшиқчи.

Мазкур композиция унинг оригинали 2016 йилда тақдим этилган Glory номли альбомидан делукс-версия сифатида ўрин олган. Пластинканинг янги версиясида 23 та қўшиқ бўлиб, улар орасидан «Mood Ring» композицияси ремикслари ҳам ўрин олган.