Ғарб оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, Кейт Уинслет Нью-Йорк марказида жойлашган икки қаватли пентхаусини сотувга қўйган, деб ёзади Glamour. Актриса ушбу хонадонни 2004 йилда сотиб олган ва ҳанузгача ойига 20 ооо долларга ижарага бераётган эди. Актриса ушбу икки қаватли пентхаусни 5,7 миллион долларга сотишни режалаштирмоқда.

Фото: Glamour

280 квадрат метрли хонадоннинг ички қисми минимал скандинавия услубида бўлиб, табиий материаллар, асосан, ёғоч билан безатилган.

Фото: Glamour

Фото: Glamour

Биринчи қаватда каминли улкан меҳмонхона мавжуд бўлиб, у ошхона билан ёнма-ён жойлашган.

Фото: Glamour

Қордек оппоқ девор, баланд шифт, мебель ва бошқа жиҳозлар уйнинг ёруғлик ва кенглигини янада оширган.

Фото: Glamour

Фото: Glamour

Фото: Glamour

Шунингдек, ушбу қаватда учта ётоқ хона, шу жумладан, кийиниш хонаси ва учта ҳаммом ҳам жой олган.

Фото: Glamour

Фото: Glamour

Иккинчи қаватда эса ҳаммом билан ёнма-ён ҳолда кичик ётоқхона жойлашган.

Фото: Glamour

Фото: Glamour

Фото: Glamour

Ҳудуднинг қолган қисмини эса улкан терраса эгаллаган бўлиб, бу ерда шаҳар марказининг бошни айлантиргулик манзарасини томоша қилиш мумкин.

Фото: Glamour