Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 12 декабрь куни 57 ёшни қарши олди. Хонанда туғилган кунини нишонлашни 11 декабрь куни кечаси Hilton меҳмонхонасидан бошлади. Туғилган кун соҳибаси янги «Юрак» қўшиғига оила аъзолари ва дўстлари иштирокида анимацион клипни тақдим этди.

Фото: Instagram / @xalimaxonim

Фото: Instagram / @nilufarusmonova

12 декабрь куни хонанданинг туғилган куни тор доирада давом этди. Тантанада Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи, қизи Нилуфар Усмонова ва саноқли шоу-бизнес вакиллари иштирок этди. Ижтимоий тармоқларда хонанданинг турмуш ўртоғи Мансур Агалиев билан Имроннинг «Ёмон қиз» қўшиғига рақсга тушаётгани акс этган видео тарқалди.

Маълумот учун, Юлдуз Усмонова 1963 йил 12 декабрь куни Марғилон шаҳрида туғилган. Унинг рэпертуаридан рус, тожик, турк, уйғур, қозоқ, татар ҳамда бошқа тилларда куйланган 600 дан ортиқ қўшиқ жой олган. Юлдуз Усмонованинг дисклари Ўзбекистонда ташқари Германия, АҚШ, Голландия ва Англияда ҳам сотувга чиқарилган.

Юлдуз Усмонованинг туғилган куни ҳар йили катта дабдаба билан нишонланади. Хусусан, ўтган йили хонанданинг туғилган кунига турмуш ўртоғи BMW Х7 автомобилини совға қилган эди.