Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова илк марта хонанда Равшан Собиров билан дуэт ижро этди. Улар Юлдуз Усмонованинг хитга айланган «Хаста бўлма» қўшиғини бирга куйлади.

Маълумот учун, Йўлчи Рўзиев сўзи, Юлдуз Усмонова мусиқаси асосида яратилган «Хаста бўлма» қўшиғи 2018 йилда мухлислар эътиборига ҳавола этилган. Ушбу қўшиқнинг рэпер Шаҳриёр куйлаган версияси ҳам анча оммалашган.