NASA агентлиги «Персеверанс» марсоходи Марсга қандай қўниши тасвирланган анимацион видео билан бўлишди.

Кадр: YouTube

Сайёра атмосферасини ёриб ўтганидан сўнг ичида марсоход бор капсула аввалига парашют билан пастга туша бошлайди, кейинроқ у очилиб, ровер билан бирга дрон учиб чиқади. У ўзининг двигателлари ёрдамида «Персеверанс»нинг юмшоқ қўнишини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 31 июнь санасида NASA бортига Perseverance номли янги аппарат ўрнатилган Atlas V ракета-ташувчисини Канаверал саҳросидан учирган эди.

Миссия режасига кўра, ровер 2021 йилнинг 18 февралида Марс юзасига бориб қўниши керак. Миссияни амалга ошириш учун жами 2,1-2,7 миллиард доллар сарфланиши кутилмоқда.

Аввалроқ БАА ўзининг космик зондини биринчи бор Япониядан туриб Марсга учиргани тўғрисида хабар берилганди. Орадан кўп ўтмай Хитой ҳам Марсга ўзининг биринчи миссиясини учирган.