Эфиопиянинг Ғарбий Бенишангуль-Гумуз туманида бу ҳафта номаълум жангарилар ҳужумига учраган 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 25 декабрь куни кечқурун Reuters агентлигига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: «Tellerreport.com»

Қайд этилишича, минтақада этник зўравонлик тез-тез учраб туради.

Маълум қилинишича, 207 нафар қурбон ва ҳужум қилганлардан яна 15 киши дафн этилган.

Ҳужумни номаълум қуролланган гуруҳ амалга оширган. Бош вазир Абий Аҳмад 26 декабрь куни можаро зонасига федерал қўшинларни юборди. Ҳарбийлар қишлоққа ҳужум қилишда айбланган 42 жангарини ўлдирди.

Эфиопиядаги қуролли низо федерал ҳукумат ТОМФнинг ҳарбий базага ҳужум қилишда айблаганидан кейин кучайиб кетди. Низо қурбонларининг аниқ сони маълум эмас. Reuters ва AFP таъкидлашича, низо томонлари даъво қилаётган маълумотларни текшириш мушкул бўлмоқда, чунки минтақада интернет ва телефон алоқаси ишламаяпти.

Маълум қилинишича мамлакатдаги урушни тинчлик бўйича Нобель мукофоти соҳиби бош вазир Абий Аҳмад бошлаган. Низо ноябрь ойининг бошидан бери давом этмоқда.

Аввалроқ Эфиопия ҳукумати Тиграйда ҳарбий операция тугатилганини маълум қилганди.