Ҳар бир инсон ҳаётида ўзига бўлган ишонч йўқоладиган, тушкунликка тушадиган ва ўзини иложсиздек ҳис қиладиган лаҳзалар бўлади. Бундай вақтда депрессияга тушиб ўтирмасдан ҳаммасини янгидан бошлаш ёки давом эттириш мумкинлигини англашга ёрдам берадиган китоб ўқиш, қўшиқ тинглаш ёки фильм томоша қилиш тавсия қилинади.

«Леди» (2011)

Фото: AdMe

Нобель мукофотининг лауреати, мянмалик сиёсатчи Аун Сан Су Чжин ва унинг турмуш ўртоғи Майкл Эйриснинг севги тарихи ҳақида ҳикоя қиладиган фильм Люк Бессон томонидан суратга олинган. Фильм воқеалари 1990 йилда юз беради ва бош қаҳрамон мамлакатдаги тартибсизликлардан сиёсий ўзгариш қилиш кераклигини тушуниб, демократик ислоҳотлар қилишга киришади. «Леди» ҳар бир инсон дунёни ўзгартиришга қодир эканлиги ҳақида хулоса чиқаришга ёрдам беради.

«Сонита» (2015)

Фото: AdMe

Эронлик режиссёр томонидан суратга олинган ушбу фильм афғонистонлик қочоқлар ҳақида ҳикоя қилади. Ота-онаси томонидан икки марта мажбурлаб турмушга бериб юбормоқчи бўлган Сонита исмли қиз яширин тарзда «Сотиладиган келинлар» номли қўшиқ ёзади ва ушбу қўшиқ машҳурликка эришади. Ҳаётий воқеалик асосида суратга олинган ушбу фильми учун сценарий бўлмаган, режиссёр Сонита билан тасодифан учрашиб қолган ва у билан боғлиқ воқеа асосида фильм олишга қарор қилган. Ушбу кино олға интилса ва таслим бўлмаса, иложсиз нарсанинг ўзи йўқ эканлигини тушуниб етишга ёрдам беради.

«Бургут овловчи» (2016)

Фото: AdMe

Ушбу ҳужжатли фильм бургут овчиси бўлишни истайдиган 13 яшар Айшолпан исмли қиз ҳақида ҳикоя қилади. Аммо Мўғулистонда бургут овлаш фақатгина эркакларга рухсат берилган. Тақиқларга қарамай, Айшолпаннинг отаси қизини «Олтин бургут» мусобақасига иштирок этиш учун тайёрлайди. Фильмни томоша қилгандан кейин орзу қилса ва ишонч бўлса, бундай инсонни ҳеч нима синдириб бўлмаслигини яна бир бор англаш мумкин.

«Гўзал қизнинг сурати» (2008)

Фото: AdMe

Кореялик рассомнинг икки фарзанди қиз ва ўғли бўлади. Отаси ўғлининг оилавий рассомлик касбини давом эттиришини истайди. Аммо, ўғлининг расм чиқишга иқтидори бўлмайди, қизи эс туғма истеъдодли бўлади. Бу вақтда Кореяда аёлларга санъат билан шуғулланиш ман қилингани сабаб қиз чизган суратларини акасининг номидан тақдим қилинади. Қиз рассомлик академиясига ўқишга кириб, у ерда ўзини ўғил бола қилиб кўрсатишига тўғри келади. Қизиқ сюжетга эга бўлган ушбу фильм мақсадга эришиш учун чекланмаслик кераклигини тушуниб етишга туртки бўлади.

«Падмавати» (2018)

Фото: AdMe

Ҳиндистоннинг ярмини фатҳ этишга муваффақ бўлган султон, Ратан Сингхнинг рафиқаси Прадмаватисиз одамлар кўзи ўнгида ҳеч қачон ҳақиқий ҳукмдор бўлолмаслигини тушуниб етади ва уни қўлга киритишга ҳаракат қилади. Фильм иродани куч ишлатиб енгиб бўлмаслигининг исботи.

«Шодлик ва омад клуби» (1993)

Фото: AdMe

Фильм Хитойдан АҚШга кўчиб борган тўрт нафар она ва унинг қизлари ҳақида ҳикоя қилади. Кўчиб борган аёллар шодлик ва омад клубига асос солади. Клуб иштирокчилари мажонг ўйини ўйнайди ва ҳикоялари билан бўлишади. Фильм ҳаётда фақат аёлларнинг ўзи қарор қилиши керак бўлган нарсалар бор эканлигини англашга ундайди.

«Мўъжиза» (2014)

Фото: AdMe

Италиянинг жанубидаги одамлардан узоқда яшайдиган оила боши, 4 нафар қизига асал ишлаб чиқаришни давом эттиришни ўргатади. Ҳаммаси суратга олиш жамоаси оила яшайдиган ҳудудга келиб реалити-шоу ўтказиш ва ғолибга пул таклиф қилганидан кейин ўзгаради. Қизлардан бири шоуни суратга олиш жараёнига гувоҳ бўлгач, дунё уларнинг тасаввуридан кенгроқ эканини тушуниб етади ҳамда опа-сингилларини шоуда иштирок этишга кўндирмоқчи бўлади.

«Полина» (2016)

Фото: AdMe

Москвада яшайдиган оила осон бўлмаган бир вақтда бор кучини сарфлаб қизини балерина бўлишига кўмаклашади. Фаолиятини Европада давом эттиришни истаб Францияга кетган қиз бир қанча қийинликларга дуч келади ва энг оғири нима хоҳлаётганини ўзи ҳам билмаслик эканини тушуниб етади. Ўзлигини топишга уринаётганлар учун «Полина»ни томоша қилиш тавсия қилинади.

«Қор гули ва сирли елпиғич» (2011)

Фото: AdMe

Болалигидан буён дўст бўлган аёллар ҳақидаги ушбу фильм шу номли китоб асосида суратга олинган бўлиб, унда опа-сингилдек бўлиб қолган дугонанинг турли феъл-атворга эга эканлигига қарамай, турли вазиятларда ҳам бир-бирига садоқат ва севгисини йўқотмаслиги акс эттирилган. Фильмни томоша қилиш жараёнида ҳамма нарса ўзгариши, аммо инсонлар ўртасидаги севги шундайлигича қолишига амин бўлиш мумкин.

«Ақл бовар қилмас бадавлат осиёликлар» (2018)

Фото: AdMe

Худди шу номли бесцеллер китобнинг экранизацияси бўлган фильмда Нью-Йорк университети профессори Рейчел ва унинг йигити Ник билан боғлиқ воқеалар ҳақида ҳикоя қилинади. Сингапурга энг яқин дўстининг тўйи учун бирга борган Рейчелни, Ник оила аъзолари билан таништиради. Ҳаддан ортиқ бадавлат оила аъзолари билан танишиш жараёнида Никнинг онаси мавжуд одатларга кўра биринчи оила бўлиши кераклигини айтади. «Бошқа оламдан» келган ва мақсад ва қарашлари биринчи ўринда бўлган Рейчел учун буни тушуниш осон бўлмайди. Шунга қарамасдан қиз одамнинг келиб чиқиши эмас жуфтига бўлган муносабати эканлигини исботлашга ҳаракат қилади.