2020 йил бошқа соҳалар сингари киносаноат учун ҳам осон бўлмади. Шунга қарамай, маҳоратли режиссёрлар ва суратга олиш жамоалари кутишга арзигулик фильмларни суратга олишга муваффақ бўлди.

«Кўчманчилар ери»

Режиссёр Хлоя Чжао томонидан суратга олинган мазкур фильм Венеция кинофестивалининг энг олий мукофотига лойиқ деб топилган. Картинада Фрэнсис МакДорманд иш қидириб, Америка бўйлаб дарбадар юрган қаҳрамон ролини ижро қилган.

«Ghostbusters: Afterlife»

Жейсон Райтман режиссёрлигида суратга олинган мазкур фильм сюжетига кўра, мерос қолган кичик бир хароба уйга оиланинг кўчиб келиши ғайритабиий кучларнинг ноодатий фаоллигига тўғри келади ва бу атрофдагилар ҳаётини тубдан ўзгартириб юборади. Арвоҳ овловчиларнинг янги авлодлари қандай қилиб бўлса ҳам сирли мероснинг қолиши билан боғлиқ маълумотга эга бўлиши ва келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларнинг олдини олишига тўғри келади.

«Ньюаркнинг кўплаб авлиёлари»

Алан Тэйлор томонидан суратга олинган криминал драма 1960 йиллардаги Ньюарк ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Сюжетга кўра, шаҳарда афроамерикаликлар сонининг кескин ортиши италянларнинг норозилигига сабаб бўлади ва бунинг оқибатида қуролли тўқнашувлар юзага келади.

«Райя ва сўнгги аждар»

Disney мультфильми сюжетига кўра қачонлардир Кумандра номли фантастик оламда одамлар ва ва аждарлар аҳил ва иноқ ҳаёт кечиради. Аммо айрим махлуқлар шаҳар ҳаётига хавф солганидан кейин аждарлар одамлар ҳаётини сақлаш учун ўзини қурбон қилади. Орадан 500 йил ўтиб, махлуқлар яна қайтиб келади ва Райя исмли ёлғиз жангчи Друнларни тўхтатиш учун сўнгги аждарни қидириб топиши керак бўлади. Сафари давомида Райя дунёни қутқариш учун аждар сеҳрининг ўзи камлик қилиши, бундан ташқари ишонч ҳам бўлиши кераклигини англаб етади.

«007: Ўлиш вақти эмас»

Кэри Фукунаганинг мазкур фильми сюжетига кўра, махфий хизматни тарк этиб, Ямайкада тинч ва беташвиш ҳаёт кечираётган Жеймс Бонднинг олдига эски дўсти Феликс Лейтер келади ва ундан йўқолган олимни топишга кўмаклашишини сўрайди. Қутқарув операцияси кутилгандан ҳам хавфлироқ бўлиши ва Бонднинг бунга қарши курашиши воқеалар ривожини ташкил қилади. Ханс Циммер композиторлик қилган мазкур фильмга ёш ва истеъдодли хонанда Билли Айлиш саундтрек ижро қилади.

«Сокин жой-2»

Жон Красинскининг ушбу фильми воқеалари коинотдан келган келгиндиларнинг ердаги одамларни овози орқали овлаши билан боғлиқ. Қутилиб қолган одамлар нормал ҳаёт кечириши мумкин, фақат хавфсизликлари учун асосий қоидага амал қилиши, бирон овоз ва товуш чиқармаслиги керак бўлади.

«Қора бева»

Кейт Шортланднинг мазкур фильмида Скарлетт Йоханссон ижросидаги қаҳрамон Наташа Романофф «Америка: Фуқаролар уруши» фильмидаги воқеалардан кейин қасоскорлар жамоасига келиб қўшилгунига қадар юз берган ўтмиши билан боғлиқ воқеаларни енгиб ўтишига тўғри келади.

«Дюна»

ХХ асрнинг энг машҳур илмий-фантастик романининг экранизацияси билан режиссёр Дени Вильнев шуғулланган. 1984 йилда Дэвид Линч ҳам фильмнинг биринчи версиясини суратга олган ва мухлислар томонидан эътироф этилганига қарамай режиссёрнинг ўзи ушбу фильмни энг омадсиз лойиҳаларидан бири деб билади.

«Вестсайд ҳикояси»

Фото: «Korrespondent.net»

Мусиқа жанридаги ушбу романтик драма замонанинг энг яхши режиссёрларидан бири Стивен Спилберг томонидан суратга олинган. Фильм Уильям Шекспирнинг «Ромео ва Жулетта» номли драмаси адаптацияси ҳисобланган, 1961 йилда суратга олинган шу номли ижод намунаси ремейки ҳисобланади. Сюжетга кўра, 1950 йиллар Нью-Йоркда Тони ва Мария исмли ўсмирлар рақобатчи кўча бандалари Оқ Жетс ва Акула Пуэрто-Рико билан алоқаси бор эканига қарамай, бир-бирини севиб қолади.

«Боқийлар»

Фильм сюжетига кўра, абадий ҳаёт кечирадиган суперинсонлар одамларни ёвузлардан ҳимоя қилади. «Боқийлар» Marvel’нинг комикслари асосида суратга олинган.

«Матрица-4»

Фото: «Korrespondent.net»

Лана Вачовскининг мазкур фильми аввалги франшизалари сингари бош қаҳрамонларнинг Ер аҳолиси устидан назорат ўрнатган компьютер дастурларига қарши курашиши ҳақида ҳикоя қилади. Киану Ривзнинг маълум қилишича, севги ҳикояси ҳам ўрин олган мазкур қисм приквел бўлмайди.