Туркиянинг таниқли актрисаси Нур Феттаҳўғлу турмуш ўртоғи ва қизи билан биргаликда Истанбулдаги ҳашаматли уйларнинг бирида истиқомат қилади. Актриса тез-тез ўз уйида тушган суратлари билан бўлишиб тургани учун ҳам мухлислар уйнинг интерьер дизайни билан яқиндан танишиб чиқиши мумкин.

Фото: StarHit

40 ёшни қарши олган Нур ҳар томонлама ўралган кенг уйда яшайди. Уйнинг барча хоналари деярли нейтрал рангда бўлиб, улар орасида оқ ранг устунлик қилганини кўриш мумкин. Актриса ва унинг турмуш ўртоғи ҳам минимализм тарафдорлари бўлгани учун у ерда ёрқин рангли мебель ёки ғайриоддий безакларни учратиш қийин.

Фото: StarHit

Уйнинг маркази кенг хонадан иборат бўлиб, актриса у ерга қизи Элиза билан безатган байрам арчасини жойлаштирган. Айтганча, Элиза бу йил 5 ёшни қарши олади.

Фото: StarHit

Уй марказидаги катта хона орқали актриса спорт билан шуғулланишни яхши кўрадиган боғга чиқиш мумкин. Уйнинг ушбу қисми актрисанинг суратга тушадиган севимли жойи ҳисобланади.

Фото: StarHit

Боғ креслолар, катта ҳовуз ва гуллар билан янада ўзгача кўринишга келган бўлиб, бу ерда оила кўпинча осуда оқшомда ҳордиқ чиқаради. Шунингдек, қуёш ботишини ҳам кузатади.

Фото: StarHit

Актриса қизининг хонасига ўзи безак беришга ҳаракат қилмоқда.

Фото: StarHit

Мухлисларнинг ҳаммаси ҳам Нурнинг актрисаликдан ташқари мусиқага ихлоси ўзгачалигидан хабари бўлмаса керак. Шунинг учун ҳам у пианино учун уйидан алоҳида жой ажратган. У кўпинча қизи билан биргалик пианино жўрлигида қўшиқ куйлайди. Бундан ташқари, уйда дунёнинг турли бурчакларидан олиб келинган китоб ва эсдалик совғалар мавжуд.

Фото: StarHit

Суратга олиш ишларидан бўш вақтида спорт билан шуғулланувчи актрисанинг уйида бир неча услубда жиҳозланган ётоқхоналар мавжуд.

Фото: StarHit

Актрисанинг турмуш ўртоғи тадбиркор Левент Вазирўғлу билан муносабатлари ҳар доим ҳам бир текисда кетмаган. Ҳаттоки 2015 йилда келишмовчиликлар туфайли ажрашган ва яна бир неча ойдан сўнг бир оила бўлишга қарор қилган.