Оилавий мириқиб томоша қилинадиган «Кичкинтой сайрга чиқди» комедиясининг премьераси 1994 йилда бўлиб ўтган. Комедия суратга олинаётган вақтда бош қаҳрамон эгизак Адам ва Жейкоб 9 ойлик эди. Бугун ўша Бу ролини ижро этган актёрлар 26 ёшда. Ушбу комедияни томоша қилмаган ва болакайни ёқтириб қолмаган одам бўлмаса керак.

Фото: «vk.com»

Ҳаммаси қандай бошланган?

Болаларнинг онаси – Сюзан Уортон оддийгина уй бекаси бўлиб, бутун вақтини болаларининг тарбиясига бағишлаган эди. Аёл ширинтой болаларининг кун келиб юлдуз бўлишини истаганди. Чунки Сюзан «Эгизаклар онаси» гуруҳининг аъзоси эди. 26 йил аввал у ерга суратга олинажак «Кичкинтой сайрга чиқди» комедиясининг бош қаҳрамонини топиш учун расмий сўров келиб тушган.

Фото: «anews.com»

Шуниси эътиборга лойиқки, дастлаб кичкинтой Бунинг ролига болалар қидирилганида, улар кунига 4 соатдан кўп ишлай олмаслиги ва бунинг натижасида суратга олиш ишлари узоққа чўзилиши инобатга олинган.

Фото: «Кинопоиск»

Режиссёр шунинг учун ҳам фильмнинг премьерасини кечиктирилишини хоҳламаган ва бунинг ечимини топган. У эгизак болаларнинг алмашиб роль ижро этиши вақтни тежашини тушуниб етган ва бош қаҳрамон учун бир хил эгизак болаларни излашга қарор қилган.

Фото: «Кинопоиск»

Сюзан Уортон ўз омадини синаб кўришга қарор қилиб, кастингга эгизак чақалоғининг фотосуратини юборади. Орадан бир ҳафта ўтгач, Адам ва Жейкоб Уортон кичик Бунинг ролига тасдиқлангани ҳақида хабар келган. Ўша вақтда улар эндигина 9 ойлик эди. Аммо эгизаклар ўз вазифасини муакаммал даражада уддалаган, фильм эса нафақат Америкада, балки бошқа мамлакатларда ҳам муваффақиятга эришган.

Фото: «Кинопоиск»

Фото: Getty Images

Комедиядан кейинги ҳаёт

Кўплаб режиссёрларнинг таклифига қарамай, эгизаклар бошқа фильмларда суратга тушмаган. Ҳозирда улар актёр бўлиш нималиги ва унга қандай амал қилишни билмайди. Уларнинг онаси Сюзан фарзандлари учун машҳурликдан узоқ бўлган оддий ҳаётни танлаган.

Фото: «ҳдкино.cо»

Актёрлар Адам ва Жейкоб ўрта мактабни муваффақиятли тамомлаб, Делавэр университетига ўқишга кирган. Йигитлар бир-бирига ўхшаш бўлгани билан, ҳаётга қараши турлича.

Фото: «Кинопоиск»

Адам Роберт ўқувчилик пайтидан бери мода оламига қизиқиб келган. У дизайнерликда ўқиб юрган ватқидаёқ илк тўпламини тақдим этган. Дипломга эга бўлгач, ўз касбида жиддий фаолият юрита бошлаган. Адам замонавий кийимлар яратади, Европа бўйлаб саёҳат қилади. У моддий жиҳатдан анча оёққа туриб олган. Ижтимоий тармоқларни фаол равишда қўллаб-қувватловчи Адам ҳали оила қурмаган.

Фото: «Кинопоиск»

Жейкоб Жозеф эса ота касбини танлашга қарор қилган. У болалигиданоқ мазали таом тайёрлашни ва ошхонада тажриба қилишни яхши кўради. У ота-онасидан ўрнак олган ҳолда улар билан маслаҳатлашиб иш тутади. Келажакда Жейкоб ресторан бизнеси билан шуғулланишни режалаштирган ва ўз орзусини ҳанузгча ўзгартирмаган. Ҳозирда кичик Уортон касалхонада ошпаз бўлиб ишлайди. Шунингдек, ресторан бошқарувини хотиржамлик билан ўз зиммасига олиши мумкинлигини ҳам истисно қилмайди. Бундан ташқари, Жейкоб аллақачон новвой бўлиб ишлаб, ўзига хос ширинликлар ишлаб чиқарган. Кичик Уортон ҳам ҳали оила борасида ўйлаб кўрмаган.

Фото: «Кинопоиск»

9 ойлигида машҳурликка эришган эгизакларни бугун ҳеч ким эсламас, ҳатто танимас ҳам. Аммо улар ўз мақсадларига омманинг эътиборига тушмасдан ҳам эришди.