Канадалик рэпер Дрейк Spotify мусиқий сервисида рекорд ўрнатди. У қўшиқлари 50 миллиард маротаба тингланган биринчи қўчиқчига айланди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Getty Images

Айни вақтда 34 ёшли қўшиқчи бу каби натижага эришган дунёдаги биринчи ва ягона артист ҳисобланади.

Таъкидланишича, сервисга унинг 12 та қўшиғи юкланган бўлиб, улар 35,7 миллиард маротаба тингланган. Рэпернинг бошқа мусиқачилар билан ҳамкорликда яратган қўшиқлари эса яна 14,3 миллиард маротаба тингланган.

Дрейкнинг энг машҳур композицияси God’s plan қўшиғи бўлиб, Spotify’да унинг кўрсаткичиси — 1,67 миллиард.

Аввалроқ Spotify Apple’нинг янги ягона обунаси устидан монополияга қарши курашиш органларига шикоят қилгани тўғрисида хабар берилганди.