Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Асал Шодиева овсини билан тушган суратини фолловерларига тақдим этди.

Фото: Instagram

Шаҳло Зоирова Миср пирамидалари ёнида тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Ўзбекистон Президенти бўлишни орзу қилаётган Жаҳонгир Отажонов хейтерларга яна бир мурожаат қолдирди. Унда Отажонов одамларга яхшилик қилишни истамаслигини, шунчаки мансабдор шахс сифатида хизмат қилмоқчи эканлигини айтади.

Шаҳзода «Қалб» деб номланган мультфильм унинг севимли анимацион фильмлари рўйхатидан жой олганини ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram

Мадина Мумтоз дугоналари билан дийдорлашди.

Фото: Instagram

Райҳон «Қизалоқ, йиғлама» қўшиғига клип суратга олдирди.

Фото: Instagram

Актриса Раъно Шодиева турмуш ўртоғи билан.

Фото: Instagram

Ҳинд актрисаси Каришма Капур оила аъзолари билан тушган сурати билан бўлишди.

Фото: Instagram

Мавлуда Асалхўжаева фолловерларига аъло кайфият тилади.

Фото: Instagram

Актриса Райҳон «Бобурнинг туғилиши» фильмида суратга тушди.

Фото: Instagram

Баҳора Арслонова қизчасининг қўлчаси суратини саҳифасига жойлаб, ота-оналарни қадрлашга ундади.

Фото: Instagram

«Қора ният» сериали юлдузи Несрин Жавадзаде Париж шаҳрига саёҳатга отланди.

Фото: Instagram

Севара Назархон фарзандлари билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Аҳад Қаюм янги сериал суратга олишни бошлади.

Фото: Instagram

Зоҳиршоҳ Жўраев янги қўшиқларини мухлисларига тақдим этишни режалаштирмоқда.

Фото: Instagram

Зарина Низомиддинова Россия каналига берган интервьюсида ўзбек ва рус аёлларининг ўзига хос жиҳатлари, Ўзбекистонда шоу-бизнес вакиллари қай тарзда «запрет»га тушиши ҳамда ўзбекистонликлар уни қайси суратидан сўнг ёмон кўриб қолишгани ҳақида сўзлаб берди.