Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таниқли актриса Севара Солиева мухлисларини қизиқтирган саволларига жавоб берди. Хусусан, у ҳижобга кирган бўлса-да, киноларда роллар ижро этишда давом этишини маълум қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Маданият вазири Озодбек Назарбеков кузатувчиларига янги суратини тақдим этди.

Фото: Instagram

Шоҳруҳхон Дубай саёҳатида қимматбаҳо машина олдида тушган сурати билан бўлишди.

Фото: Instagram

Райҳон клипмейкер Ёдгор Носиров билан ҳамкорлик қилмоқда.

Фото: Instagram

Гулчеҳра Эшонқулова мухлисларига янги суратини улашди.

Фото: Instagram

Умидахон суратлари изоҳига «Семириб кетибсиз» деб ёзадиганларга муносиб жавоб қайтарди.

Шоҳжаҳон Жўраев севимли жонивори билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

«Севги» сериалида севишган жуфтлик образини яратган Шоҳруҳ Ҳамдамов ва Ситора Алимжонова мухлисларининг бир-бирини ёқтириши ҳақидаги саволига ҳазиломуз тарзда жавоб берди.

Фото: Instagram

Шаҳзода тўнғич ўғли Салиҳни туғилган куни билан таъсирли тарзда табриклади.

Фото: Instagram

Улуғбек Холмедов таниқли журналист Абдукарим Мирзаевга тақлид қилди.

Зоҳиршоҳ Жўраев Отабек Умаров ва Шаҳноза Мирзиёеванинг иккинчи қизи Меҳрихоннинг туғилган куни муносабати билан табрик йўллади.

Фото: Instagram