Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ситора Алимжонова янги сурат билан мухлисларига кўриниш берди.

Фото: Instagram

Актриса Баҳора Арслонова қизалоғи билан туғруқхонадан чиқди.

Фарҳод Алимов ва Райҳон Ғаниева спорт билан шуғулланиш лозимлигини тарғиб қилмоқда.

Фото: Instagram

Йигитали ва Муқаддас эса Амирсойда ҳордиқ чиқармоқда.

Фото: Instagram

Жаҳонгир Отажонов «Халқ манфаатлари» деб номланган янги сиёсий партия тузиш ҳаракатига тушди.

Муниса Ризаева ҳаётда содир бўладиган барча ҳаракатлар яхшиликка эканлигини таъкидламоқда.

Фото: Instagram

Рихситилла Абдуллаев қайнотаси, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Асал Шодиева ўғли Муҳаммадюсуф билан биргаликда мухлисларига кўриниш берди.

Фото: Instagram

Хонанда Севинч Мўминова тезликни оширгани ва машинасини ноқонуний равишда «тонировка» қилдиргани учун жаримага тортилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram