Жанубий Кореядаги Maytree акапелла гуруҳи («акапел куйлаш» — мусиқий анжомлар жўрлигисиз куйлаш) TikTok’ка ноодатий видео жойлади. Роликда улар тўлиқ таркиб билан Windows операцион тизимининг классик тизимли товушларини куйлаган.

Фото: ПC World

Хусусан, мусиқачилар Windows XP ва Windows Vista’нинг ёнаётгандаги, «вставкалар» ва USB-флешкани суғуриб олишдаги, хатолик пайдо бўлгандаги ҳамда бошқа қатор товушларни ижро этган. Улар айнан қайси сигнални ижро этаётганини тушунмаганлар учун экранда картинка пайдо бўлади.

Эълон қилинган видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг аксариятига ёққан. У 4,5 миллиондан ортиқ лайк тўплаб, гуруҳ каналидаги энг машҳур видеога айланган.