Туркманистон агросаноат мажмуасини назорат қилувчи бош вазир ўринбосари Эсенмират Оразгелдиев 28 январь куни ҳукумати аъзолари билан онлайн учрашув пайтида президент Гурбангули Бердимуҳамедовга алабайлар ўртасидаги гўзаллик танлови ғолиби бўлган итга бериладиган медал дизайнини тақдим этди, дея хабар бермоқда «Хроника Туркменистана».

Фото: «Хроника Туркменистана»

Медал билан бирга итга «Йилнинг жасур алабайи» унвони берилади.

Фото: «Хроника Туркменистана»

Бундан ташқари, Оразгелдиев итлар танлови ўтказиладиган майдон лойиҳаси вариантларини ҳам тақдим этди.

Фото: «Хроника Туркменистана»

Бердимуҳамедов майдоннинг тақдим этилган лойиҳалари ва медалнинг дизайнига «халқаро стандартларга жавоб бериши керак» деб ўз тузатишларини киритди. Амалдорга Туркман алабайи куни нишонланиши муносабати билан биринчи марта бўлиб ўтадиган тантанали тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш буюрилган.

Президентга лойиҳа ва медал дизайнини «Туркман алабайи» халқаро ассоциацияси раҳбари Сердар Бердимуҳамедов эмас, балки қишлоқ хўжалигига масъул ходим тақдим этганининг сабаби маълум эмас.

Аввалроқ Бердимуҳамедов хориждан келтирилган ҳарбий техникаларни эҳтиёт қилишни буюргани ва вертолёт қулаши сабаб чегара хизмати бошлиғини ишдан бўшатгани, Туркманистон аҳолисини коронавирусга қарши эмлашга тайёрланаётгани ҳамда Гурбангули Бердимуҳамедов алабай итлари ва ахалтекин отларининг байрамини бирлаштириш ҳақида буйруқ бергани ҳақида хабар берилганди.