Илон Маскнинг SpaceX компаниясига тегишли Falcon 9 ташувчи ракетаси 60 та Starlink коммуникация суний йўлдошларининг навбатдаги гуруҳи билан орбитага муваффақиятли учирилди, деб ёзади «РБК». Трансляция корпорация сайтида олиб борилмоқда.

Парвоз 4 февраль куни Тошкент вақти билан 11:19 да Флоридадаги Канаверал бурнидан амалга оширилди.

Кейинроқ унинг кўп марталик биринчи поғонаси I Стилл Лове Ёу$/ЭХ$ («Албатта, сени ҳали ҳам яхши кўраман») сузувчи платформасига муваффақиятли қўнди.

4 февраль куни компания жами иккита Falcon 9 ракетасини учиришни режалаштирган эди. Иккинчиси тўрт соатдан кейин Кеннеди космик маркази ҳудудидаги старт мажмуасидан учирилиши керак эди, аммо қўшимча текширувлар ўтказиш учун парвозни 5 февраль куни Тошкент вақти билан 15:14 га кўчиришга қарор қилишди.

Эслатиб ўтамиз, 23 январь куни SpaceX Falcon ташувчи ракетасини 143 та сунъий йўлдош билан учириб, битта ракетада учирилган сунъий йўлдошлар сони бўйича жаҳон рекордини янгилаган эди.

Бундан аввалги рекорд 2017 йилда қайд этилган, ўшанда Ҳиндистон Космик агентлиги 104 та сунъий йўлдош билан муваффақиятли ракета учирган эди.

3 февраль куни эса SpaceX компанияси томонидан Ой ва Марсга парвоз қилиш учун ишлаб чиқилган Starship космик кемаси прототипи АҚШнинг Техас штатида ўтказилган синовлар чоғида, қўниш вақтида портлаб кетди.