Поп йўналишида ижод қилиши билан яхши таниш бўлган америкалик хонанда Ариана Гранде 20 марта Гиннеснинг рекордлари китобига киритилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар беради.

Фото: Getty Images

Маълум қилинишича, 27 яшар хонанда афсонавий мусиқачилар The Beatles, Мэрайя Кэри ва Рианна қаторидан ўрин олган. Мазкур муваффақиятга эришишига янги тақдим қилган Positions альбоми сабабчи бўлган. Альбомдан ўрин олган шу номли қўшиқ Billboard Hot 100 чартида етакчилик қилган.

Умумий ҳисобда, Гранде томонидан куйланган бешта қўшиқ турли йилларда Billboard Hot 100’да биринчи бўлгани унга Гиннеснинг 20-рекордини олиб келган. Улар орасидан Thank u, Next, 7 Ring, Stuck with u вa Rain on me ўрин олган.