Farfarout номини олган 2018 AG37 объекти Қуёш тизимида кузатилган барча объектлар орасида ҳақиқатан ҳам энг узоқда жойлашган юлдуз ҳисобланади. Олимлар бу каби хулосага бир қатор тадқиқотларни текшириб кўрганидан сўнг келган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Getty Images

Farfarout биринчи бор 2018 йилнинг январида Гавайидаги Маунакеа оролида жойлашган Subaru телескопи ёрдамида аниқланган.

Gemini халқаро обсерваторияси ва бошқа ер усти телескоплари ёрдамида астрономлар яқиндагина объектнинг параметрларини, унинг орбитаси ва унгача бўлган масофани ҳисоблашга муваффақ бўлди.

АҚШ Миллий илм-фан фондининг Миллий оптик-инфрақизил астрономия тадқиқот лабораторияси олимлари (NOIRLab NSF) томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Farfarout Қуёшдан 132 астрономик бирлик узоқлигида жойлашган, бу ердан 132 баробар узоқликда эканлигини билдиради. Таққослаш учун, Плутон Қуёшдан ўртача 39 астрономик бирлик узоқлигида жойлашган, узоқлиги бўйича бундан олдинги рекорд 2018 VG18’га ёки Farout’га тегишли бўлган — 124 астрономик бирлик.

Farfarout диаметри 400 километрга яқин, орбитаси эса чўзилган. Энг узоқ нуқтада объект Қуёшдан 175 астрономик бирлик узоқлигида, энг яқини эса — 27 астрономик бирлик.

Farfarout Қуёш атрофини деярли минг йилда бир маротаба тўлиқ айланиб чиқади ва ҳар сафар Нептун орбитаси билан кесишади.

Farfarout расман Кичик сайёраларнинг электрон циркулярига киритилган.