Ҳинд киносаноати вакиллари орасида бир нечта тилни яхши биладиган (полиглот) машҳурлар ҳам йўқ эмас.

Шоҳрух Хон

Фото: Bollyworm

Дунёнинг турли бурчакларида минглаб мухлисларига эга бўлган Болливуд қироли она тилидан ташқари яна учта: инглиз, урду ва каннада (дравид тили) тилида гаплаша олади. Бундан ташқари у немис тилини яхши тушунади.

Амитабх Баччан

Фото: Bollyworm

Уттар-Прадеш штатида дунёга келган Баччаннинг отаси ҳинд шоири бўлган. Актёр ҳинд, инглиз, урду ва панжоб тилларида гаплаша олади. Бундан ташқари бенгал тилини ҳам оз-моз билади.

Таапси Панну

Фото: Bollyworm

Таапсига фильмларда турли тилларда гаплаша оладиган бир-бирига ўхшамаган қаҳрамонларни гавдалантириш жуда ҳам ёқади. У ҳинд, панжоб, тамил, телугу ва инглиз тилида бемалол гаплаша олади.

Кангана Ранаут

Фото: Bollyworm

Актрисанинг ёшлигида инглиз тилида яхши гаплаша олмагани унинг карьерасига салбий таъсир қилган. Аммо Кангана ўзини қўлга олиб яхшилаб тил ўрганишга киришган. Бугунги кунда инглиз тилида бемалол сўзлаша оладиган актриса, бундан ташқари француз ва ҳинд тилини ҳам яхши билади.

Асин

Фото: Bollyworm

Карьерасини Ҳиндистоннинг жанубий ҳудудларида бошлаган актриса фаолиятини кейинроқ Болливудда давом эттирган. Асин еттита: тамил, телугу, малай тили, инглиз, итальян ва француз тилида сўзлаша олади.

Дипика Падуконе

Фото: Bollyworm

Дипика Данияда бадминтон бўйича чемпион Пракаш Падуконенинг оиласида дунёга келган. Нафақат Болливуд, балки Голливуд фильмларида ҳам суратга тушиб улгурган актриса ҳинд, инглиз ва тулу тилларини яхши билади. «Пику» фильмида суратга тушиш учун бенгал тилини ўрганишига ҳам тўғри келган.

Ваани Капур

Фото: Bollyworm

Ваани Капур тамил, телугу, инглиз ва ҳинд тилидан ташқари француз тилида ҳам гапира олади.

Айшвария Рай 

Фото: Bollyworm

Дунё гўзали Айшвария она тили — тулудан ташқари яна саккизта: ҳинд, бенгал, инглиз, тамил, маратхи, телугу, каннада ва урду тилларини яхши билади. Шунингдек, испан тилидан ҳам бироз хабардор.

Видя Балан

Фото: Bollyworm

Актрисалик маҳорати ва турли ролларни қойилмақом ижро қилиши билан яхши маълум бўлган Видя олтита: тамил, ҳинд, бенгал, маратхи, малай ва инглиз тилини билади.