Америкалик таниқли қўшиқчи Леди Гаганинг иккита француз булдогини ўғирлаб кетишди, итларни сайрга олиб чиққан ёрдамчиси эса яраланган. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларга таяниб, TMZ нашри хабар берди.

Фото: Instagram / @LadyGaga

Кўнгилсиз ҳодиса 24 февраль куни содир бўлган. Қуролланган босқинчилар учта итни сайрга олиб чиққан эркакка ҳужум уюштирган. Бир нечта ўқдан ярадор бўлган ёрдамчининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.

Жиноятчилар ўғирлаб кетилган иккита ит учун 500 минг доллар миқдорида пул талаб қилмоқда.

Фото: Instagram / @LadyGaga

Маълум қилинишича, Леди Гага ҳозирда Римда бўлиб, у тўловни тўлашга тайёр.

Аввалроқ британиялик актёрнинг бир йил ичида ноёб Ferrari ва яна учта машинаси ўғирлаб кетилгани тўғрисида хабар берилганди.