Дунёнинг ҳар бир мамлакати ўзининг ошхонаси билан фахрланади. Афсуски, улардан айримлари сайёҳлар назаридан четда қолмоқда. Бунга шунчаки ғалати кўриниш, ғайриоддий ҳид ёки истеъмолчини ҳайратга соладиган маҳсулотлар сабаб бўлиши мумкин.
Колумбия
Фото: AdMe
«Оддий иссиқ шоколаднинг ўзига хос хусусияти нимада?» деб савол бериш мумкин. Аммо Колумбияда шоколад умуман бошқа услубда тайёрланади.
Польша
Фото: AdMe
Картошка ва пишлоқли егулик пиёз билан биргаликда қовурилади. Уни сметана билан истеъмол қилиш мумкин. «Бигос» деб аталувчи ушбу егулик карам, колбаса ва қўзиқориндан ҳам тайёрланади.
Италия
Фото: AdMe
Сицилияда музқаймоқлар уч хил услубда: стакан, конус ва сендвич сифатида истеъмол қилинади. Юмшоқ булочка устига уч бўлак музқаймоқ жойлаштириш мумкин. Истаганлар учун кўпиртирилган крем ҳам қўшилади.
Нидерландия
Фото: AdMe
Нидерландияда икки хил миллий таом мавжуд. Улардан бири – пиёз ва тузланган бодринг билан тайёрланган Атлантика селди, уни кўпчилик ёқтирмайди, аммо у жуда мазали. Иккинчиси эса стропвафли. Уни ҳаттоки дунёдаги энг яхши ширинлик деб билишади.
Хорватия
Фото: AdMe
Хорватиянинг «пршут» деб аталадиган таоми дунёга машҳур. Таомга мазали пишлоқ ҳамда гўшт қўшилади. Хорватия кичкина мамлакат бўлишига қарамай, ўзининг ноодатий миллий таоми билан ажралиб туради.
Испания
Фото: AdMe
Испанияга ташриф буюрган меҳмонларга, албатта, «тумбет» таомини синаб кўриш тавсия этилади. Ушбу таом қовурилган бақлажон, қовоқ, картошка ҳамда дафна япроқлари, помидор соусидан тайёрланади.
Англия
Фото: AdMe
Қадоқдаги балиқ ва чипслар денгиз бўйида овқатланишда тавсия этилади. Унга нўхат пюреси ва соуслар ҳам қўшиш мумкин.
Франция
Фото: AdMe
Круассанларни дастлаб Франция ошхоналарида татиб кўриш керак. Шундагина уларни ёқтирмайдиганларнинг ҳам фикри ўзгариши мумкин.
Португалия
Фото: AdMe
Португалияга ташриф буюрувчилар ушбу егуликни, албатта, татиб кўриши керак. Шунингдек, бошқа бир-биридан мазали таомлар ҳам мавжуд. Уларни португаллар маромига етказиб тайёрлайди.
Сингапур
Фото: AdMe
Ёғли гуруч ҳамда товуқ Сингапурнинг энг мазали таомидир. Гуруч хушбўй товуқ сувида пиширилади. Бундан ташқари, соя, чили, саримсоқ каби маҳсулотлар таомга ўзгача таъм бағишлайди.
Непал
Фото: AdMe
Қандай бўлмасин, Непалда «дал бхат таркари» таомини татиб кўриш керак. У ясмиқ, гуруч ва сабзавотлардан тайёрланади. Ҳар бир непаллик ошпаз уни ўзига хос тарзда тайёрлайди ва ушбу таомнинг ҳақиқий мутахассиси ҳисобланади.
Канада
Фото: AdMe
Ушбу ширинлик оддийгина хамирдан тайёрланса-да, жуда тўйимли ва мазали. Унга карамел, шоколад, ёнғоқ каби маҳсулотлар ҳам қўшилади ва ширинликни янада мазали қилади.
Финляндия
Фото: AdMe
Жигардан тайёрланадиган запеканка мамлакатдаги энг машҳур таомлардан бири. У гуруч, майиз, жигар, сариёғ ва тухумдан тайёрланади. Аммо ёшлар ушбу таомни унчалик ҳам ёқтирмайди.
Туркия
Фото: AdMe
«Имам баялди» таомининг тарихи ривоятларига кўра, имом рафиқасининг таомга қанча ёғ сарфлаганини эшитиб, ҳушидан айрилган. Шунинг учун ҳам таомга шундай ном берилган. Туркияда миллий таомлар қанчалар кўп бўлмасин, ушбу таом барчанинг севимли таоми ҳисобланади.