Сўнгги 10 йил давомида суратга олинган ва тарихда қолган аёлларнинг биографиясини ўзида акс эттирган энг яхши фильмлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

«Жеки» (2016)

Фото: «Домашний Очаг»

АҚШнинг биринчи хоними, кийиниш борасида тимсол ҳисобланган Жаклин Кеннеди ҳақидаги мазкур фильмда Натали Портман бош қаҳрамон ролини ижро қилган. Сюжет марказида Америка тарихидаги фожиа — президент Кеннедининг ўлдирилиши ётади. Томошабинлар юз берган ҳодисалардан кейин Жаклиннинг нимани ҳис қилгани ва ўзини қандай тутгани билан боғлиқ тасаввурга эга бўлади.

«Коко де Шанель» (2009)

Фото: «Домашний Очаг»

Мазкур фильм Одри Тоту арсеналидаги «Эмили Парижда» сингари энг яхши фильмлардан бири саналади. У мода оламида ўз ўрнига эга бўлган дизайнернинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Сюжетда Коконинг ҳали машҳурликка эришишидан аввал, шунчаки Габриэль Шанеллигидаги воқеа-ҳодисаларга урғу берилади. Мухлислар мазкур фильмда маҳоратли актриса ижросидан ташқари, гўзал манзара, интерьер ва костюмларни кўриши мумкин бўлади.

«Диана: севги ҳикояси» (2013)

Фото: «Домашний Очаг»

Фильм «қалблар маликаси» Диана ҳақида ҳикоя қилади. У маликанинг сўнгги севгиси, 36 яшар кардиожарроҳ билан боғлиқ воқеаларни ўзида акс эттиради.

«Раққоса» (2006)

Фото: «Домашний Очаг»

Люмер ва Тулуз-Лотрекларнинг илҳом париси бўлган Лоининг ҳаёти Айседора Дунканни учратмаганида тамоман бошқача бўлиши мумкин эди. Стефани Ди Жустонинг мазкур картинаси «Канн» фестивалида ҳакамлар томонидан эътироф этилган бўлиб, уни томоша қилиш бир олам эмоцияга эга бўлишга ҳисса қўшади.

«Темир хоним» (2011)

Фото: «Домашний Очаг»

Картина энг машҳур сиёсатчилардан бири Маргарет Тетчэр ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Финчли округидан фаолиятини бошлаган Тетчэр, бутун ҳаётини сиёсатга бағишлайди. Фильм «темир хоним»нинг болалигидан кексаликкача бўлган энг қизиқ воқеаларни ўз ичига олади.

«Суфражист» (2015)

Фото: «Домашний Очаг»

Фильм ХХ аср сўнгида аёллар ҳақ-ҳуқуқлари учун курашиб уларнинг сайловда овоз бериш ҳуқуқини қўлга киритишга муваффақ бўлган суфражист аёллар ҳақида ҳикоя қилади. Ҳелена Бонэм-Картер, Мерил Стрип ва Кэри Маллиган  жамиятда ўз ўрнига эга бўлиш учун қийинчиликларни бошдан кечирган, аммо ортга чекинмаган қаҳрамонларни гавдалантирган.

«Хоним» (2011)

Фото: «Домашний Очаг»

2011 йилда француз режиссёри Люк Бессон томонидан суратга олинган фильмда, 1991 йилдаги Нобель мукофоти лауреати, сиёсат арбоби Аун Сан Су Чжининг оддий бўлмаган тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Фильм сюжети 40 йиллар, Бирмада мустақиллик учун қонли урушлар бўлган вақтдан бошланади. Отаси мазкур урушда ўлдирилган Аун, вояга етгач ўқиш учун Англияга кетади. Бирмага қайтиш вақти келгунига қадар тўкин-сочин ҳаёт кечиради.

«Пушти рангдаги ҳаёт» (2007)

Фото: «Домашний Очаг»

Акробат ва актриса оиласида дунёга келган Эдит Пияфни онаси уни, гўдаклигида тарбиялаш учун ота-онасига ташлаб кетади. Олти ёшигача кўзлари кўрмаган, муҳтожликда ҳаёт кечирган Эдит, тиришқоқлиги ва истеъдоди билан орзуларини амалга ошириш ҳамда саҳнага чиқишга муваффақ бўлади. Фильм миллионлаб қалбларни забт этган аёлнинг биографияси ҳақида.

«Жин» (2016)

Фото: «Домашний Очаг»

Фильм Янги Зеландия буюртмасига биноан учувчи аёл Жин Баттен ҳақида суратга олинган. Болалигидан мақсадлари томон интилган Жин, бир неча марта рекорд ўрнатишга муваффақ бўлади.

«Мария Кюри» (2016)

Фото: «Домашний Очаг»

Польшада туғилиб, Францияга кўчиб кетган Мария, турмуш ўртоғи Пьер билан бирга бутун ҳаётини физика ва кимёга бағишлаган. Пьер ва Мария руда таркибида ҳали фанга маълум бўлмаган радиоактив элементлар мавжудлигини аниқлаган. Бахтсиз воқеа Пьернинг ҳаётдан кўз юмушига сабаб бўлган.