Американинг NASA космик агентлиги 25 февралдан бошлаб Халқаро космик станцияга (ХКС) тижорат юкларини етказиб бериш нархини етти баробарга оширди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: NASA

Бир килограмм юкни етказиб бериш 3 мингдан 20 минг долларга, Ерга қайтариш 6 мингдан 40 минг долларга оширилди. Энди тижорий тажрибалар билан шуғулланувчи космонавт бир соат давомида ХКСда бўлиши учун 17,5 минг доллар эмас, балки 130 минг доллар тўлаши керак.

«2019 йил июнь ойида дастлабки нарх сиёсати эълон қилинганидан бери анъанавий аэрокосмик компаниялардан ва ривожланаётган тармоқлардан тижорат ва маркетинг фаолиятига талаб ошди. 2019 йил июнь ойидаги нарх сиёсати NASA ресурсларидан фойдаланиш нархини тўлиқ ифодаламаган эди. У нархлар орқали бозорни рағбатлантириш ва уни созлаш режалаштирилган эди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ АҚШда хусусий космик меҳмонхона қурилиши ҳақида хабар берилган эди.