Овқатланишдан бош тортиш, музли сувда сузиш ва ёпиқ маконда яшаш – касбига бўлган муҳаббати туфайли актёрлар буларнинг барчасига рози бўлади.

Леонардо Ди Каприо

Фото: «Кинопоиск»

Маҳоратли актёр «Ҳаёт-мамот» фильмида суратга тушиш жараёнида жуда кўп ҳаракатларни амалга ошириши керак эди. Лео биринчи навбатда вазнини орттирган, сўнгра сюжет давомида қаҳрамони сингари ёввойи табиатда омон қолишга ҳаракат қилиб, вазн ташлашига тўғри келган. Суратга олиш ишлари яшаш учун ноқулай жойларда бўлиб ўтган. Лео доимо оёқлари ҳўл бўлганини, бир неча бор музли сувга тушгани, айниқса, хом жигар истеъмол қилганини тан олган. Натижада актёр меҳнатлари учун ҳақли равишда мукофот олди, у узоқ кутилган «Оскар» мукофотига сазовор бўлди.

Сандра Буллок

Фото: «Кинопоиск»

«Гравитация» фильмини суратга олиш жараёнида режиссёр Сандрадан иложи борича худди ёлғиз бўлмага ўхшаш ёпиқ қутида бўлишини сўраган. Актриса суратга олиш гуруҳи аъзолари билан фақатгина қулоқчин ва микрофонлар орқали мулоқот қилган. Ҳар куни 12 соат мобайнида қутида бўлган актриса ақлдан озишни бошлаганини ҳам тан олган. Бироқ юлдузнинг саъй-ҳаракатлари ҳам бекор кетмади. Картина «Оскар» мукофотини олди, актрисанинг ўзи эса«Энг яхши актриса» номинацияси бўйича иштирок этди.

Том Хэнкс

Фото: «Кинопоиск»

Том «Одамлардан йироқда» фильмидаги қаҳрамон образига мослашиш учун бир неча килограмм вазн йўқотишига тўғри келган. Натижада Хэнкс саҳрода ёлғиз қолган одамни ишонарли тарзда ижро этди. Шунингдек, бу қандли диабет касаллигининг ривожланишига ҳам сабаб бўлди.

Дэниэл Дей-Льюис

Фото: «Кинопоиск»

«Сўнгги могикан» фильмини суратга олиш жараёнида актёр нақд 6 ой давомида ўрмонда бўлиб, ўзи отиб ўлдирган ёввойи ҳайвонларни тановул қилди. 1966 йилда ҳам Дэниэл шунга ўхшаш воқеага дуч келган эди. «Шафқатсиз синов» картинасида сув ва электрдан воз кечиб, қишлоқ аҳолисининг турмуш тарзини кўрсатган.

Хит Лежер

Фото: «Кинопоиск»

Жокер образи Хит Лежернинг ҳаёти ва тақдирига қандай таъсир қилгани ҳақида тўхтовсиз гапириш мумкин. Актёр «Қора рицар»даги роли учун хонасидан чиқмасдан, бир ойни мотелда ўтказган. У Жокернинг фикрлаш тарзини аниқлашга уриниб, жуда кам ухлаган. Режиссёрнинг сўзларига кўра, Хит нафақат Жокерни ишонарли тарзда ўйнашга муваффақ бўлган, балки бутунлай унга айланган. Афсуски, Хит психологик юк туфайли уйқусизликка дучор бўлиб, дори воситаси ёрдамида бундан қутулмоқчи бўлган. Дори воситаларининг меъёридан ортиқ истеъмоли туфайли актёр 2008 йилда вафот этган.