Ҳаётини биринчи севгиси билан боғлаган ва бахтли ҳаёт кечираётган ҳинд юлдузлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Шоҳрух Хон ва Гаури Чиббер

Фото: «Яндекс Дзен»

Актёр Гаурини илк бор 1984 йилда дўстининг уйидаги зиёфатда учратган. Уни рақсга тушишга таклиф қилишни истаган, аммо уятчанг бўлгани сабаб бунга ботина олмаган, ўзида зўрға куч топиб олдига борганида эса қиз унга йигити борлиги ва у ҳозир келишини айтган. Шоҳрух Хон қаттиқ хафа бўлган, аммо кейинроқ Гаури уни алдаганини билиб қолган. Аслида қиз йигити эмас, акасини кутган. Жуфтлик ўртасидаги муносабат Шоҳрух Хон ундан ўзини акаси деб ҳисоблашини сўраганидан кейин бошланган.

Аюшман Кхурана ва Тахира Кашян

Фото: «Яндекс Дзен»

Биринчи учрашувдаёқ бир-бирини ёқтириб қолган жуфтлик, буни тан олишга тайёр бўлмаган. Улар бир мактабда ўқиган ва Тахира дугонаси билан бирга Аюшманга ошиқ бўлган. Кунлардан бир куни қизнинг отаси уни эски таниши билан бўладиган кечки овқатга олиб борган. Учрашувдаги киши эса Анушманнинг отаси бўлган. Тановул қилиш давомида уларнинг ҳар иккиси тасодифий учрашув бежиз эмаслигини тушуниб етган.

Жеки Шрофф ва Аеша Датт

Фото: «Яндекс Дзен»

Аеша, Жекини илк бор 13 ёшида, автобус бекатида учратган. Кейинроқ эса улар мусиқа дўконида кўришиб қолган. Ўртасида дўстона ришталар пайдо бўлган, сўнгра Жеки Аешани қалбини забт этган.

Ритеш Дешмукх ва Женелия ДеСоуза

Фото: «Яндекс Дзен»

2002 йилда танишган 16 яшар Женелия ва 24 ёшли Ритеш бир-бирини ёқтириб қолган. Дўстлик билан бошланган муносабатлар бора-бора севгига айланган. Орадан 10 йил ўтиб жуфтлик мазкур муносабатларини никоҳ билан мустаҳкамлаган.

Фардин Кхан ва Наташа Мадхвани

Фото: «Яндекс Дзен»

Фардин Наташани боллалигидан таниган. У машҳур актёр Фероз Кханнинг ўғли бўлган. Фардиннинг онаси эса таниқли актриса — Мумтаз. Фарзандини актрисанинг қизига уйлантириш фикри Фероздан чиққан. Жуфтлик 2005 йилда турмуш қурган.

Зайед Кхан ва Малайка Парекх

Фото: «Яндекс Дзен»

Зайед Кхан ва Малайка Парекхнинг севги ҳикояси улар коллежда ўқиётган пайтда бошланган. Икки йил учрашганидан кейин Зеед қизга турмуш қуришни таклиф қилган, аммо Лондонда ўқиётгани сабаб уни кутишини илтимос қилган. Жуфтлик, Зайед Болливудда дебют роль ижро қилганидан кейин турмуш қурган.

Сунил Шетти ва Мана

Фото: «Яндекс Дзен»

Жуфтликнинг севги ҳикояси 1982 йилдаги оқшом зиёфатидан кейин бошланган. Бир неча марта учрашганидан кейин Сунил илк марта севиб қолганини тушунган ва 1991 йилда Манага уйланган.